14:18 / 18.10.2021
2374
Ўзбекистонда ўз-ўзини банд қилганлар сони миллиондан ошди

Энг кўп ўз-ўзини банд қилган фуқаролар Тошкент шаҳрига тўғри келади.

Фото: Kun.uz

2021 йил 1 октябр ҳолатига ўзини ўзи банд қилганлар сони 1 064 895 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, бу борада Тошкент шаҳри (113 696), Фарғона (116 099) ва Самарқанд вилояти (154 367) етакчилик қилмоқда.

IT соҳасида 23 351 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган (энг кўп Тошкент шаҳри – 7 071), истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда ўзини ўзи банд қилганлар эса 108 768 нафар (энг кўп Тошкент шаҳри – 22 136), яна 174 898 нафар фуқаро саноат йўналишида хизмат кўрсатишни танлаган (энг кўп Фарғона - 26 348), 182 080 нафар шахс эса ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бормоқда. (энг кўп Самарқанд вилояти – 29 292).

Ҳозирги кунда ўзини ўзи банд қиладиган шахсларга 70 га яқин фаолият тури билан шуғулланишга рухсат этилган. Фаолият турларининг тўлиқ рўйхати билан  бу ерда танишишингиз мумкин.

Аввалроқ, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилгани хабар қилинганди.

Top