22:42 / 27.10.2021
11784
АҚШ разведкаси ИШИД Афғонистондан ташқарида ҳужумлар уюштиришининг тахминий муддатини маълум қилди

Сиёсий ишлар бўйича АҚШ мудофаа вазири Колин Калнинг сўзларига кўра, ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими ва “Ал-Қоида” Афғонистондан ташқарида ҳужумлар ташкил этмоқчи, аммо ҳозирча бунга уларнинг кучи етмаяпти.

Фото: Reuters

Америка разведкасининг тахминига кўра, ИШИДнинг “Вилоят Хуросон” гуруҳи 6-12 ойдан сўнг Афғонистондан ташқарида ҳужумлар уюштириш салоҳиятига эга бўлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Сиёсий ишлар бўйича АҚШ мудофаа вазири Колин Калнинг сўзларига кўра, ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими ва “Ал-Қоида” Афғонистондан ташқарида ҳужумлар ташкил этмоқчи, аммо ҳозирча бунга уларнинг кучи етмаяпти.

“АҚШ разведкаси ИШИД 6-12 ойдан сўнг ана шу имкониятга эга бўлади деб ҳисоблайди, “Ал-Қоида”га эса бунинг учун бир-икки йил керак бўлади. Биз бунга йўл қўймаслик учун ҳушёр бўлишимиз керак”, — деди Кал.

Ўз навбатида, “Толибон” ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий ИШИД жангарилари томонидан бўладиган таҳдидлар бартараф қилинишини айтди.

Бироқ АҚШдаги расмий шахслар террорчи гуруҳларни аниқлаш ва йўқ қилиш қўшинларсиз жуда қийинлигини айтмоқда.

Top