15:30 / 27.10.2021
4299
“Ўзтрансгаз” АЖ илк бора халқаро стандартларга асосланган ҳисоботини эълон қилди

“Ўзтрансгаз” АЖ 2020 йил якунлари бўйича Глобал ҳисобот ташаббуси (Global Reporting Initiative – “GRI”) халқаро стандартларига асосланган барқарор ривожланиш бўйича ҳисоботини тайёрлади ва компаниянинг расмий веб-сайтида эълон қилди.

Фото: Ўзтрансгаз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энeргия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефт-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2019 йил 9 июлдаги ПҚ 4388-сон) қарорига асосан “Ўзтрансгаз” АЖга 2020 йил натижаларига кўра иқтисодий, шунингдек, ижтимоий ва экологик муаммолар бўйича “GRI” стандартига мувофиқ ҳисоботларни эълон қилиш вазифаси юкланган эди.

Бизнесни юритишнинг замонавий шартлари такомиллашиб, инвесторлар эътибори ортаётган, истеъмолчи ва харидорларнинг талаб кўрсаткичлари ўзгариб бораётган ҳозирги пайтда - “ЕSG” (Environment, Socials, Governance) атроф-муҳит, ижтимоий ва бошқарув факторлари тизимига асосланган ҳисоботларни эълон қилиш заруриятига айланиб бормоқда.

Фото: Ўзтрансгаз

“ЕSG” га асосланган ҳисобот ошкораликни таъминлашга имкон берибгина қолмай, мамлакат жамоатчилиги, шунингдек, инвесторлар, ходимлар, мижозлар ва етказиб берувчилар каби кенг доирадаги манфаатдор томонларнинг компания тўғрисидаги тасаввурларини кенгайтиришга ёрдам беради.

“Ўзтрансгаз” АЖ барқарор ривожланиш ҳисоботини “GRI” стандартларига мувофиқ тайёрлаш бўйича маслаҳатчи сифатида танлов асосида жалб қилинган “PricewaterhouseCoopers” халқаро компанияси хизматидан фойдаланди. 2020 йилги Барқарорлик ҳисоботида 15 та асосий мавзу очиб берилган. Муҳим мавзулар 10 та манфаатдор гуруҳларнинг 54 респондентидан онлайн сўров ўтказиш орқали аниқланди. Ҳисоботда 33 стандарт ва 33 махсус кўрсаткичлар бўйича маълумотлар билан танишиш имконияти мавжуд.

Фото: Ўзтрансгаз

Барқарорлик ҳисоботи “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг корпоратив бошқарув, ижтимоий ҳамда атроф-муҳит муаммолари бўйича жаҳон анъаналари ва тажрибасига содиқлик соҳасидаги ютуқларини кўрсатишнинг визуал ва самарали усулидир.

“Ўзтрансгаз” АЖ ҳисоботи ушбу ҳаволада.

 “Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Top