12:22 / 05.11.2021
11163
Дам олиш кунлари совуқ ҳаво массаси чекина бошлайди - «Ўзгидромет»

Бугун республиканинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда чангли ғубор бўлади. 

Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 5 ноябрь, жума куни қуруқ, шамолсиз ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» хабарида қайд этилишича, республика бўйича баъзи жойларда чангли ғубор бўлади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқдан кўтарилмайди. Бу ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12-15 даражага паст бўлиб, бунга кеча Урал ҳудудларидан мамлакатга кириб келган совуқ антициклон сабабчидир.

Дам олиш кунлари совуқ антициклоннинг таъсири аста-секин кучсизлашади, ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади.

6 ноябрь, шанба куни ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқни, кундуз куни 6-11 даража илиқни ташкил этади. Якшанба куни кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда эса 2 даража совуққача бўлиши мумкин. Кундуз куни 9-14 даража илиққача исийди.

Top