10:53 / 25.11.2021
13888

Контракт бўйича талабаликка тавсия этилганлар учун тўловни амалга ошириш муддати узайтирилиши кутилмоқда

Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати узайтирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Фото: Kun.uz

“Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчираётган талабалар учун контракт  тўловларини амалга ошириш муддатини узайтириш бўйича вазирлик томонидан тегишли таклифлар тайёрланди ва тўлов муддати узайтирилиши кутилмоқда”, дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, бунда кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатлари инобатга олинган.

Давлат комиссиясининг тегишли йиғилиш баёнига асосан республикадаги давлат олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йилнинг 20 ноябрь санаси этиб белгиланганди.

Top