16:29 / 14.12.2021
3162
НАТО бош котиби Норвегия марказий банки раҳбарлиги учун танловда қатнашишга ариза берди

Йенс Столтенберг 2000-2001 ва 2005-2013 йилларда Норвегия бош вазири бўлган. 2014 йил 1 октябрдан НАТОга раҳбарлик қилиб келмоқда.

Фото: AP

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Норвегия марказий банки раҳбарлигига ўтказиладиган танловда қатнашиш учун ариза берди. Бу ҳақда Норвегия ҳукумати сайтида хабар қилинди.

«Марказий банк раҳбари лавозимига 22 киши ариза топширди. Ариза топшириш муддати 9 декабрь куни якунланди», — дейилади хабарда.

Ушбу лавозимга тайинланиш учун ариза берганлар орасида Столтенберг ҳам бор.

Йенс Столтенберг 2000-2001 ва 2005-2013 йилларда Норвегия бош вазири бўлган. 2014 йил 1 октябрдан НАТОга раҳбарлик қилиб келмоқда. Унинг ваколати 2022 йил 30 сентябрда тугайди.

Top