22:08 / 25.12.2021
7230
Шварценеггер Лос-Анжелесдаги бошпанасизларга 25та уй совға қилди

Арнолд Шварценеггер уйлар қурилишига 250 минг доллар сарфлаган.

Фото: Twitter/@Schwarzenegger

Америкалик актёр, Калифорния штати собиқ губернатори Арнолд Шварценеггер Лос-Анжелесдаги 25 нафар бошпанасиз ветеранга уй қуриб берди.

"Бугун рождествони аввалроқ нишонладим. Қаҳрамонларимиз билан вақт ўтказиш ва уларни янги уйлари билан қутлаш ажойиб бўлди", - деб ёзди 74 ёшли актёр Instagram саҳифасида.

FOX News телеканалининг қайд этишича, Шварценеггер уйлар қурилишига 250 минг доллар сарфлаган.

АҚШ уй-жой қурилиш ва шаҳарсозлик департаментининг маълумотларига кўра, мамлакатда 37 минг нафардан ортиқ бошпанасиз ветеранлар яшайди.

Мавзуга оид
Top