18:30 / 17.04.2021
14195
Шварценеггер Тайсон билан куч синашди

Собиқ бодибилдер ва боксчи яккакураш эмас, голф ва шахматда куч синашган. 

Ҳолливуд актёри Арнолд Шварценеггер Калифорниядаги уйида бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва олимпия чемпиони Ҳенри Сеҳудо билан учрашди. UFC чемпиони Сеҳудо учрашув тасвирланган лавҳаларни Instagram саҳифасига жойлаштирди. 

Тасвирлар орасида Шварценеггер ва Тайсон беллашуви акс этган видеолавҳа ҳам бор. Аммо собиқ бодибилдер ва боксчи яккакураш эмас, голф ва шахматда куч синашган. 

«Ўзимга ўхшаган инсоннинг уйига таклиф этилиш мен учун катта шараф. Арнолд Шварценеггер, сен — Америка орзусисан», — деб ёзган Сеҳудо.

Шварценеггер — таниқли актёр, собиқ бодибилдер ва Калифорния штатининг собиқ губернатори. У ҳалигача актёрлик фаолиятини давом эттирмоқда.

Top