12:00 / 01.03.2022
6028
Қандай қилиб Samsung компанияси акциялари билан икки ҳисса фойда олиш мумкин?
Фото: Samsung

Баҳор Samsung Electronics компаниясининг иккита ёрқин акцияси билан кириб келмоқда. 3 апрелга қадар, духовкали шкаф ва пишириш юзасини харид қилганда, совға сифатида ҳаво торткич олишингиз мумкин. Замонавий AirDresser буғли шкафини сотиб олганда эса, харидорларимиз 4K Smart TV функцияларига эга телевизорни бепул қўлга киритишади.

Замонавий ошхона учун замонавий трио

Samsung духовкали шкафлари ва пишириш юзаларининг хилма-хил дизайни янгиланган ошхонангиз учун замонавий ечим топиш имконини беради. Ўзида кўркам ташқи кўриниш ва кўп сонли техник хусусиятларни мужассам этган техника ҳар бир уй бекасининг танловига айланади. Энди ҳар қандай таомни янада тезроқ ва янада мазалироқ қилиб  пишириш мумкин.

акцияга қўйилган моделлар ва совғалар расми

Бироқ шунинг ўзи билан чекланиб қолмасангиз ҳам бўлади. Samsung’нинг баҳорги акцияси доирасида, духовкали пишириш юзасини харид қилганда, ажойиб совға сифатида йиллаб хизматингизни қиладиган ҳаво торткични оласиз. Харидорларимиз, ошхонадаги иш жойларини ҳозирда урф бўлган тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш имконига эга бўладилар. Бир вақтнинг ўзида бир неча хил таомни пишириш турли ҳидлар аралашмаси билан меҳмонларни безовта қилмайди. Ҳаво торткич ортиқча ҳидларни тортиб олиб, фақатгина иштаҳани очадиган пироглар ёки юмшоққина пиширилган товуқ ҳидини қолдиради.

Уйингиз учун премиум сифатли маиший техника

Вирус ва бактерияларнинг тарқалишини энди Samsung AirDresser буғли шкафи ёрдамида назорат қилиш мумкин. Уйингизда кийимларни тозалаш учун юқори технологияли тизими пайдо бўлганда, бактерияларга қарши ҳимояни таъминлаш янада осонлашади. JetSteam инновацион технологияси туфайли, мато тозароқ бўлади, кучли буғ оқимлари эса матога максимал даражада чуқурроқ кириб, ёқимсиз ҳидлар, бактерия ва вирусларни йўқ қилади.

  • Буғли шкаф билан оилангиз дазмоллашга кетадиган вақтни тежайди. Дазмолсиз ораста кийимлар – Wrinkle Care технологияси кийим ғижим бўлмаслигини таъминлайди.
  • Шкафнинг ичида гигиеник тозалик ушлаб турилади.
  • Хонадаги ҳаво ортиқча намликни йўқ қилиш учун қайта ишланади.

Аммо асосийси – энди буғли шкафни харид қилганингизда, совға сифатида Samsung’дан 4K Smart TV функцияларига эга телевизорни олишингиз мумкин. Севимли сериалларингиз, кино олами янгиликлари, мусиқий шоулар смартфондаги трансляциялар билан галма-гал намойиш этилади. Телевизор экрани ишлаш учун янги мониторга айланади – хоҳиш бўлса бўлди. Янада ҳаётий тасвирлар ва кенг кўламли товуш ёрдамида оилангиз ва дўстларингиз билан мароқли томошадан завқланишингиз мумкин.

Samsung акциялари шартлари

Юқоридаги акциялар 3 апрелга қадар (жумладан шу куни ҳам) қуйидаги дўконларда амал қилади.  

  • Совға сифатида ҳаво торткичини олишингиз мумкин бўлган ҳамкор дўконлар: Mediapak.uz, Texnomart, Diskont.
  • Samsung 4K Smart TV телевизорини –Mediapark дўконлар тармоғи, Mudo Concept.
Акцияга қўйилган моделлар ва совғалар расми

Совғалар сони чекланган.

Сайт: samsung.com

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @samsunguzbekistan

Telegram: t.me/samsungchanneluzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top