12:47 / 03.03.2022
15989
«Ўзгидромет» ҳафта охирида чанг тўзони кузатилишидан огоҳлантирди

Жорий йилнинг 4-6 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 4-5 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

5-6 мартда республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Top