08:22 / 03.03.2022
10922
Спортни ривожлантириш вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Қарорга кўра:

Абдулла Асланов

Абдулла Асланов Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Шаҳрилло Маҳмудов

Шаҳрилло Маҳмудов Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мурод Исмоилов эса молия масалалари бўйича ўринбосар лавозимига тайинланган.

Мурод Исмоилов

У 2014-2017 йилларда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси бошлиғи бўлган, ҳозирга қадар Ҳисоб палатаси Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўьбаси мудири лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, 18 феврал куни депутатлар Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини маъқуллаган эди. Мажлисда, шунингдек, спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адҳам Икромов номзоди ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.

2021 йил апрел ойида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бирлаштирилиб, Туризм ва спорт вазирлиги тузилган, вазир лавозимига Азиз Абдуҳакимов тайинланган эди. Мазкур вазирлик негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги тузилди.

Top