14:02 / 09.03.2022
12544
“Ўзга юртда ватандошларимиз ёрдамига муҳтожмиз” — хориждаги чорасиз оила дарди

Андижонлик 36 ёшли бемор Хушнудбек жигар трансплантацияси амалиётини ўтказиш учун оиласи билан хорижда. Донор бор, мутахассислар бор, аммо операция учун кетадиган маблағ тўлиқ тўпланмагани учун зудлик билан ўтказилиши керак бўлган амалиёт тўхтаб турибди.

Андижон вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган 36 ёшли Хушнудбек Назиров бундан 6 йил аввал жигар циррозига чалинган. Муолажалар, парваришлар ҳар қанча эътибор билан олиб борилаётган бўлса-да йигитда хасталикнинг сўнгги оғир босқичлари кечаётгани сабаб шифокорлар унга жигар трансплантацияси амалга оширилиши кераклигини тавсия қилишган.

Оила бу операцияни ўтказиш учун бор-йўғини сотиб, яқинлари ва сахийлар ёрдамида маблағ тўплаган. Ҳозир оиланинг уч аъзоси: бемор, унинг турмуш ўртоғи ва донор бўлаётган укаси Ҳиндистонда бўлиб туришибди.

Аммо уларнинг маблағлари бу мураккаб операция учун етарли миқдорда эмас. Шунинг учун ўзга юртда туриб ўз ватандошларидан мадад кутмоқда.

“Яхшиларнинг кўмаги, яқинларимизнинг ёрдамлари билан 20 минг АҚШ доллари тўпланди ва Ҳиндистонга келдик. Операцияни ўтказиш учун 5 минг АҚШ доллари етмагани учун имконсиз турибмиз. Жарроҳлик амалиётини иложи борича тезроқ ўтказишимиз керак экан. Шунинг учун саховатпеша юртдошларимиз ёрдамига муҳтожмиз”, — дейди беморнинг турмуш ўртоғи Шаҳноза Ҳайитбоева.

Ўзбекистонда беморнинг икки фарзанди ота-онасининг йўлига интизор. Қўл учида кун кўрадиган оиланинг аҳволи ўнгланиши учун аввало оила бошлиғи соғайиши лозим. Унинг соғлом ҳаётга қайтиши учун бир қадам қолган холос. Шу кичик қадамнинг катта савобларидан бебаҳра қолмайлик!

Бемор Хушнудбек Назировга оид маълумотлар:

Uzсard: 8600 0304 6320 6007 Хушнудбек Назиров номида

Humo: 9860 0301 7609 0980 Хушнудбек Назиров номида

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top