16:00 / 25.03.2022
13231
Хорижлик бир гуруҳ мусулмон-саёҳатчилар Ўзбекистонни зиёрат қилишди

Sara International Travel энди Ўзбекистонда!

Фото: Sara International Travel

Зиёрат туризми соҳасида жаҳоннинг йирик ва етакчи намояндаларидан бўлган Sara International Travel ҳамда Имом Ғазолий институти (Imam Ghazali Institute) Ўзбекистонга саёҳат уюштирди. Жорий йилнинг 5-13 март кунлари Америка, Буюк Британия ва Европадан ташриф буюрган бир гуруҳ мусулмон-саёҳатчилар юртимизнинг Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва Термиз шаҳарларини зиёрат қилишди.

Фото: Sara International Travel
Фото: Sara International Travel
Фото: Sara International Travel
Фото: Sara International Travel

2021 йилда ёш тадбиркор Шуҳрат Қосимов ташаббуси билан зиёрат туризми бўйича АҚШнинг энг таниқли агентлигидан бири бўлган Sara International Travel'нинг вакиллари Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирги кунда ушбу агентликнинг Америкадаги бош офисидан ташқари Туркия, Канада, Буюк Британия, Гайана, Тринидад ва Тобаго, Барбадосда филиаллари фаолият олиб боради.

Илк сафар доирасида туроператор вакиллари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов билан учрашиб, юртимизга зиёрат мақсадида саёҳат ташкил этишга оид масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Sara International Travel
Фото: Sara International Travel

Муҳаммад Аднан Ситар, Имом Ғазолий институти асосчиси: 

“Авваллари институтимиз томонидан Марокаш, Миср, Малайзия, Индонезия, Испания, Туркия каби давлатларга зиёрат сафарлари ташкил этилган бўлса, эндиликда биз дунёнинг энг машҳур муҳаддислари етишиб чиққан Ўзбекистонни ҳам зиёрат қилишга муваффақ бўлдик. Мазкур ташриф бизнинг муассаса аъзолари учун жуда катта аҳамиятга эга. Европа, Буюк Британия, Америкада яшайдиган бир гуруҳ мусулмон-зиёратчилар Ўзбекистонга ислом туризми мақсадида ташриф буюришди. Мазкур зиёрат сафарини ташкил этишда яқиндан кўмак берган Sara International саёҳат агентлигига миннатдорчилик билдирамиз”.

Фото: Sara International Travel
Фото: Sara International Travel

Sara International ҳамда Имом Ғазолий институти (Imam Ghazali Institute) 2022 йилда яна бир қатор зиёрат сафарларини ташкил этишни, хорижлик диндошларимизга Бухорий, Термизий каби уламоларимиз ва Ватанимизни яқинроқ таништиришни режалаштирган.

Фото: Sara International Travel

“Гуруҳимиз учун орзумиздаги сафарлардан бири амалга ошди, Алҳамдулиллаҳ. Имом ал-Бухорий, Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Насафий, Нақшбандий, Марғилоний каби Ислом динининг уламоларини бутун дунё танийди ва бундай буюк инсонлар етишиб чиққан давлатни зиёрат қилиш биз учун ҳам фарз, ҳам шарафдир. Биз ушбу зиёрат сафарини узоқ вақтдан бери кутган эдик. Умумий олганда, мен Ўзбекистондаги зиёрат туризми яхши ривожланганидан, қадимий масжид ва мадрасалар, уламоларимиз дафн этилган мақбара бинолари яхши сақланиб келинаётганидан жуда мамнун бўлдим. Биргина истагим, яқин йилларда хорижликлар учун янада қулайроқ виза тизими (электрон тарзда онлайн виза режими) жорий этилса, бу ерга янада кўпроқ мусулмон-саёҳатчилар ташриф буюриб, Ислом цивилизацияси ривожининг маркази бўлган Ўзбекистонни ўз кўзлари билан кўришга муваффақ бўлишар эди. Мен албатта, бу давлатга яқин келажакда яна кўп бор ташриф буюришни ният қилдим”, – дейди саёҳат иштирокчиларидан бири Ҳамза Мақбул.

Маълумот ўрнида:

Sara International Travel – Ҳаж ва Умра сафарларини ташкиллаштириш бўйича жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири саналади. 1994 йил АҚШда Замир Икрам Саттар томонидан асос солинган ушбу компания хизматидан шу кунга қадар 26 мингдан ортиқ мусулмон-зиёратчилар фойдаланган. Компания илк маротаба ўз фаолиятини Америка мусулмонлари учун Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкиллаштиришдан бошлаган бўлса, айни дамда бутун дунё бўйлаб Ислом зиёрат туризмини ташкиллаштиради ва тарғиб этади.

Имом Ғазолий институти 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, Америка ва Буюк Британиялик мусулмонларга Ислом дунёсини танитиш ва диний таълимотлардан сабоқ бериш билан шуғулланади. Шунингдек, таълим муассасаси ўз аъзоларига зиёрат сафарларини уюштириш ҳамда уларга Ислом дунёси тарихининг ёрқин намояндаларини таништиришда ёрдам бериб келади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top