20:00 / 26.04.2022
18059
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига 2022-2023 ўқув йили учун қабул бошланди
Фото: Ёджу техника институти

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар,

Институт иқтисодиётнинг турли соҳаларида талабга жавоб берадиган, замонавий касбий билимларга ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда, шунингдек, иккинчи мутахассислик бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлайди.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти (кейинги ўринларда – Институт) таълим хизматларини кўрсатиш учун барча лицензияларга эга ва Ўзбекистон ҳудудида институт томонидан берилган диплом тўлақонли тан олинади. Институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган 2018 йил 24 июлдаги №ОТ 0002 (0059) давлат лицензияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1007-сон “Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида фаолият олиб боради. Шунингдек, 2022 йил Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти биринчилардан бўлиб KAZSEE ва IQAA агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказгани тўғрисидаги сертификатларига эга бўлди.

 

Институт томонидан иқтидорли абитуриентларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

- IELTS 6.5 ёки TOPIK 4 даражага эга бўлган абитуриентлар институтнинг 1-курсига иншо ва суҳбат орқали қабул қилинади;

- сўнгги 2 йил ичида математика, инглиз тили, она тили ва адабиёт, биология, кимё ва тарих фанларидан Халқаро ва Республика олимпиадаларда 1-2-3-ўринларни эгаллаган абитуриентлар тўғридан тўғри 1-курсига тегишли таълим йўналишларига қабул қилинадилар;

- контракт асосида ўқишга кирган талабалар учун ўқишни грант асосида давом эттириш имконияти берилади. Ҳар йили институт таъсисчилари томонидан ёшларни ўз устида мунтазам ишлашга ундаш, билимли ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим гранти ажратилади;

- кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ўқув курслари давомида Корея Республикасининг бир қатор нуфузли олий ўқув юртлари бўлган Hanyang University, Busan University, Chung Cheong University, Chosun University, Gachon University, Jeoju University ва Yeoju Institute of Technologies таълим даргоҳларида “2+2” ёки “3+1” дастурлари бўйича ўқишни давом эттириш имкониятларига эга.

Бакалавр йўналишлари ва кириш имтиҳони фанлари қуйидагича:

*Ушбу йўналишларда сиртқи таълим шакли мавжуд эмас.

*Ушбу йўналишларда сиртқи таълим шакли мавжуд эмас.
** Ушбу йўналишларда кечки ва сиртқи таълим шакллари мавжуд эмас.
** Ушбу йўналишларда кечки ва сиртқи таълим шакллари мавжуд эмас.
** Ушбу йўналишларда кечки ва сиртқи таълим шакллари мавжуд эмас.

Германиянинг IU International University of Applied Sciences университети билан ҳамкорликда тайёрланадиган қўшма магистратура мутахассисликлари учун:

***Ушбу қўшма магистратура йўналишларига ҳужжатлар фақат офлайн шаклда қабул қилинади.

Ҳужжатлар қабули 2022 йилнинг 1 августига қадар офлайн ва онлайн тартибда институтнинг расмий веб-сайти орқали www.ytit.uz (admission.ytit.uz)  амалга оширилади. Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги зарурий ҳужжатлар тақдим қилинади:

  • Паспорт ёки ID нусхаси (рангли);
  • Бакалавр йўналишлари учун: лицей ёки коллеж дипломи/умумий ўрта таълим мактаби аттестати нусхаси (рангли);
  • Магистратура мутахассисликлари учун: олий таълим дипломи нусхаси (иловаси билан) ёки маълумотнома;
  • Электрон фотосурат (3,5 см×4,5 см) – охирги 3 ой ичида туширилган;
  • Агар мавжуд бўлса, чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи IELTS - 5.5/ CEFR - B1/ DuoLingo - 85/ TOEFL - 58/ TOPIK - 3 ва юқори натижали расмий сертификат нусхаси (рангли).

Инглиз тили ҳамда корейс тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификатига эга бўлган абитуриентларга мазкур фанлар учун кириш имтиҳонларида максимал балл берилади ва тил билиш билан боғлиқ бўлган имтиҳондан озод этиладилар.

Манзил: 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156-уй.

Мўлжал: Жанубий вокзал.

Маълумот учун телефон: +998 78 1294040 (ички рақам 1).

Институтнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Web-page: www.ytit.uz

Telegram: t.me/yodju

Facebook: www.fb.com/ytit.uz

Instagram: @ytit.uz

YouTube: https://bit.ly/3k8uak9

Реклама ҳуқуқи асосида

Top