14:37 / 01.05.2022
8634
“Бир умрга татигулик дардимиз бор”: бемор фарзанди билан жафо чекаётганлар

Унинг домига илинганларнинг ягона тилаги – тузалиш, азоблардан фориғ бўлиш. Бу даҳшатли чоҳнинг номи – оққон деб аталади. Унинг чангалида 2 яшар гўдак ҳам, институт талабаси ҳам бирдай ҳасрат чекади. Бугунги қаҳрамонларимиз жигарларини шу хасталик чангалидан қутқариш умидида ҳар эшикка ўзини ураётганлардир.

Унинг домига илинганларнинг ягона тилаги – тузалиш, азоблардан фориғ бўлиш. Бу даҳшатли чоҳнинг номи – оққон деб аталади. Унинг чангалида 2 яшар гўдак ҳам, институт талабаси ҳам бирдай ҳасрат чекади. Бугунги қаҳрамонларимиз жигарларини шу хасталик чангалидан қутқариш умидида ҳар эшикка ўзини ураётганлардир.

Отам ҳам, болам ҳам бемор, суянчиғим йўқ

Дилхумор оиласидаги келишмовчиликлар сабабли ҳозир икки фарзанди билан ота уйида яшаяпти. Лекин унинг бундан ҳам катта ташвиши бор – 5 ёшли қизи машъум хасталик билан курашади.

“Кўчада болалар ўйнаса ҳавас билан қараб туради, лекин бориб қўшилиб ўйнай олмайди. Бадани салга кўкариб кетади. Ҳиндистонда давоси бор дейишди, лекин жуда катта маблағ керак экан. Ўзим оилам нотинч бўлиб ота-онамникига келиб яшаяпман. Отам ҳам инсультга чалиниб, бир жойда бўлиб қолган, кимга суянишни билмайман”, – дея йиғлайди она.

Афрўза Ҳабибуллаевага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 3141 5627 2868 онаси Дилхумор Мўминова номида   

Виза: 5497 1900 2003 1652 онаси Дилхумор Мўминова номида

Манзил: Фарғона шаҳар, Ипак Йўли маҳалла, Шаббода кўчаси, 177-уй

Бир умр шу ҳадик билан яшашга мажбурман

“Душманим ҳам бундай дардга дуч бўлмасин. Бу касалнинг қайталаши ҳам осон экан. Шунинг учун чақалоғимдан ҳам кўра шу болам билан кўпроқ биргаман.

Бир умр шу касалликни ўйлаб яшашга мажбур бўларкан одам”, – дея ҳасратини баён қилади беморнинг онаси.

Умиданинг биргина тилаги қизининг соғайиб, яна ўйнаб-кулиб юриши. Фарзанди хасталанган ота-она учун дунёда ундан бошқа муҳим нарса қолмаслигини айтади аёл.

Дилнура Пардабоевага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0204 7358 8692 отаси Олим Одилов

Манзил: Жиззах вилояти, Жиззах тумани, Совунгарлик маҳалласи, Шердор кўчаси, 6-уй. Айни пайтда пойтахтдаги гематология шифохонасида даволанишмоқда.

Болам тирик юрса бўлди

Фарғоналик Ойгул турмушга чиққач, 3 йилгача фарзанд кўрмаган. Қизи Кумушхоннинг дунёга келиши ота-онасига қанчалик қувонч бағишлаган бўлса, мудҳиш касалликнинг у билан боғланиши шунчалик қайғуга солди.

“Шундан бери на менда, на турмуш ўртоғимда ҳаловат бор. Ҳар тонг қизимни уйқудан уйғотишга юрагим дов бермайди. Уколлардан зада бўлган бола баданига бошқа нина санчилмаслигини сўраб ялинади.

Ҳамма қийинчиликка чидайман, фақат болам яшасин. Кўз олдимда тирик юрса бўлди”, дейди кўзида шашқатор ёш билан гапираётган она.

Кумушхон Ҳусанбоевага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0609 5088 7993 отаси Эрали Зияев номида

Ҳумо: 4073 4200 8737 6632 бувиси Ирода Халилова номида

Манзил: Фарғона вилояти, Боғдод тумани, Дўстлик қишлоғи. Айни пайтда пойтахтдаги гематология шифохонасида даволанишмоқда.

Жонлантириш бўлимида ётган талаба қиз

Самарқанд давлат чет тиллар университетининг 2-курс талабаси бўлган Севара Ортиқбоеванинг орзулари бир олам эди. Лекин айни пайтда унинг фақат биргина орзуси бор – соғайиш. Ҳозирда жонлантириш бўлимида даволанаётган қизга ёпишган оққон осонликча кетмаяпти. Акаси Фахриддин Ортиқбоев касалхонада ётган синглисининг дардини ундан кам тортмаяпти. Чунки оила аъзолари Самарқандда, отаси қизига қўйилган ташхисни эшитган чоғдаёқ бунга дош беролмасдан ётиб қолган. Ҳам ака, ҳам ота-она бўлиб синглисининг аҳволидан қайғураётган акага далда керак.

Севара Ортиқбоевага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0417 0357 6943 онаси Турғуной Ортиқбоева номида

Манзил: Жиззах вилояти, Бахмал тумани, “Гулбулоқ” МФЙ, 77-уй. Айни пайтда пойтахтдаги гематология шифохонасида даволанишмоқда.

Телефоним жирингласа юрагим орқага тортиб кетади: боламга бирор нарса бўлдими деб...

7 ёшли Асал қарийб бир йилдан бери оғир дард билан олишади. Гапиришга ҳам мадори етмаётган боланинг кўзларида умид бор. Отаси Рўзибой Қурёзовнинг айтишича, илгари хорижга бориб ишлаб келиб рўзғор тебратган. Аммо энди касал фарзандини ташлаб у ерларга кетолмайди.

“Чўнтагимда телефон жирингласа юрагим орқага тортади: боламга бирор нарса бўлдими, деб қўрқиб кетаман. Аёлим телефон қилса гаплашишга юрагим бетламайди”, – дейди у. Қизининг муолажалари сабаб оила пойтахтда ижарада яшашга мажбур, қишлоқда деҳқончилик билан шуғулланадиган ота ҳозир кунлик ишларда ишлайди.

Асалхон Бекчоновага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0609 1443 0153 онаси Соҳиба Аллаберганова номида

Манзил: Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Гулҳаёт кўчаси 41-уй. Айни пайтда пойтахтдаги гематология шифохонасида даволанишмоқда.

Азизлар, Рамазон ҳам охирлаб бормоқда. Закотга муносиб инсонлар қаршингизда. Кўпнинг ёрдами уларни ташвишдан фориғ қилиши, дуоси эса дардини аритиши мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top