09:00 / 13.05.2022
9096
«Асакабанк» АЖда журналистлар билан очиқ мулоқот
Фото: Асакабанк

Бош офисда ўтказилган учрашувда "Асакабанк" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосарлари ва республика Интернет нашрларининг таклиф этилган журналистлари иштирок этди.

Фото: Асакабанк
Фото: Асакабанк

Оммавий ахборот воситалари вакиллари трансформация қилиш, хусусийлаштириш, чакана хизматларни ривожлантириш ва кредитлаш тизими ҳақида саволлар беришди. Банкнинг кадрлар салоҳиятини ва хорижий шериклар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш, кредитлаш соҳасидаги бизнес-жараёнларни оптималлаштириш ва янада ошкора тизим яратиш учун такомиллаштириш тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Фото: Асакабанк
Фото: Асакабанк

Шунингдек, тадбирда жисмоний шахсларга кредит бериш нима учун тўхтатилгани ва унинг қайта тикланиши шартлари ҳақида сўз юритилди.

ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

Фото: Асакабанк

Бундай учрашувлар банк фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фуқаролар ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда муҳокама қилаётган масалаларни тушунтиришга қаратилган.

"Асакабанк" АЖ ҳар доим ОАВ вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчилик билан мулоқотга тайёр!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top