08:07 / 29.07.2022
3046
Бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинди

Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида 55 000 сўмдан қўй гўшти сотилмоқда.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказган. 

2022 йил 27 июль ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

  • суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 49 500 – 77 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 90 000 сўм;
  • картошка (1 кг) ➖ 2 000 – 6 000 сўм;
  • пиёз (1 кг) ➖ 2 000 – 8 500 сўм;
  • сабзи (1 кг) ➖ 1000 – 6 000 сўм;
  • тухум (10 дона) ➖ 7 000 – 15 000 сўм;
  • гуруч (1 кг) ➖ 5 000 – 25 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 15 600 – 30 000 сўм;
  • шакар (1 кг) ➖ 11 000 – 18 000 сўм.

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Top