07:13 / 08.08.2022
2830
Хитой Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаши маълум қилинди 

ХХР ташқи ишлар вазири Хитой Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Фото: Dunyo

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга амалга оширган ташрифлари якуни бўйича журналистларга интервью берди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Хитойнинг “Синхуа” агентлиги Ван Ининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мавжуд консенсусдан ўзаро сиёсий ишончни чуқурлаштириш ва тараққиёт стратегиялари боғлиқлигини мустаҳкамлаш учун устувор йўналиш сифатида фойдаланишга, икки томонлама муносабатлар эришилган ютуқларга таяниши ва янги тараққиёт сари интилиши учун биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олгани маълум қилинган.

Томонлар “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ҳамкорликни сифат жиҳатдан юксалтириш, йиллик савдо айланмасини 10 млрд долларга етказиш ва янги мақсадларни белгилашга келишиб олди, деб ёзган агентлик.

Ван И Хитой Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди, дейилади “Синхуа” хабарида.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказди, ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Top