10 Ноябрь

Чортоқда ВАЗ-2101 ҳайдовчисининг мумкин бўлмаган жойда бурилиши аянчли ЙТҲга сабаб бўлган, бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берган.

9 Ноябрь

Президент самолёт-самолёт одамлар Ҳиндистонга даволангани кетишаётганини айтиб, Ўзбекистонда арзон ва сифатли тиббиёт тизимини ташкил қилишга нима тўсқинлик қилаётгани ҳақида савол қўйди.

Жиззах ва Наманган вилоятида ўзгаларнинг ишончига кириб, танишлари орқали ер майдони олиб бериш эвазига ноқонуний бойлик орттирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

8 Ноябрь

Уйчида туман маркази томонга ҳаракатланган "Ласетти" машинаси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай дарахтга урилиши оқибатида ёниб кетган. Бу ҳақда Наманган ИИБ матбуот хизмати хабар берди. 

Водийнинг дов-дарахтлари, дарёлари, қир-адирлари кузакда ўзгача чирой касб этади. Фаолиятимиз юзасидан ҳар куни Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларини кезиб, доимий ҳамроҳимиз бўлган фотокамера билан гўзал водий табиати, одамларини йўл-йўлакай суратларга тушириб борамиз.

4 Ноябрь

Наманган вилояти Поп туманидаги 52-мактаб 180 ўқувчига мослашган, амалда эса бундан 2 баробар кўп ўқувчи ўқияпти. Ҳатто ўқитувчиларга ҳам хона йўқ. Йиллардирки масъулларнинг шикоятларга жавоби бир хил: “Кейинги йилги дастурга киритганмиз”.

Поп туманида эшак аравани Nexia уриб кетиши оқибатида бир инсон ҳалок бўлган.

2 Ноябрь

Уйчи туманида фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди.

1 Ноябрь

Наманган вилояти Чуст туманида йўлни кесиб ўтаётган пиёдани дамас уриб юборган. Пиёда эса фавот этган.

31 Октябрь

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан ўтган йўлда Кобaлт ва Дамас машиналари тўқнашиши оқибатида она ва бола вафот этган. Бу ҳақда Наманган ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

30 Октябрь

Наманганда Nexia-3 7-синф ўқувчисини уриб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди.

22 Октябрь

Наманган вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Кўпроқ янгилик
Top