Самарқандда танишига муҳтож оилаларга бериладиган уйдан олиб беришни ваъда қилиб пул олган шахс ушланди
|18:09 / 23.09.20211 2801 мин
Самарқанд шаҳрида танишига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уй олиб беришни ваъда қилиб ундан 20 минг АҚШ доллари олган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.А. ушланган. У таниши Р.нинг ишончига кириб, унга ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уйлардан бирини ўзининг ваколатли танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг доллар олган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.