21:07 / 05.11.2016
12403

Кечки дайжест: 5 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 5 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.


Тошкентга иккинчи Dreamliner келиб қўнди (видео)


Фото: Sputnik

 

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри халқаро аэропортига «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг иккинчи Boeing -787 Dreamliner самолёти келиб қўнди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳаётдан кўз юмди


Фото: AbdullaOripov.com

Ўзбекистон халқи, Ўзбекистон адабиёти ва санъати оғир жудоликка учради. Kun.uz сайти манбасининг хабарига кўра, Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов оғир хасталикдан сўнг 75 ёшида вафот этган.

>>> Батафсил.

Россия: Ҳалабга 19 кундирки зарба берилмаяпти


Фото: © РИА Новости

Россия ҳарбий космик кучлари ва Сурия ҲҲК авиацияси 19 кундирки, Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ҳаво зарбалари бермаяпти.

>>> Батафсил.

Обама АҚШ ҳарбий интервенцияларининг оқибатларини тан олди


Фото: AP/Pablo Martinez Monsivais

АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, АҚШнинг ҳарбий интервенциялари айрим ҳолларда, вазиятни яхши томонга ўзгартираётган бўлса-да, баъзан Вашингтоннинг аралашуви кутилмаган салбий оқибатларга олиб келмоқда.

>>> Батафсил.

Ассанж: Клинтон Ливиянинг барбод бўлишида асосий шахс эди


Фото: AP

АҚШ президентлиги учун демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтоннинг ёзишмалари, унинг Ливия парчаланишида асосий ўрин тутганидан гувоҳлик беради.

>>> Батафсил.

Деҳли ҳавосидаги тутун 1700дан ортиқ мактаб ёпилишига сабаб бўлди


Фото: Twitter/ndtvindia

Ҳиндистон пойтахтидаги 1700дан ортиқ муниципал мактаблар шанба куни фаолият кўрсатмади, дея хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ.

>>>  Батафсил.

Пекин аэропортида деярли 500 та рейс бекор қилинди


Фото: © RIA

Пекиндаги Шоуду халқаро аэропортида 5 ноябрда кучли смог ва булутлилик туфайли камида 494 та рейс бекор қилинди.

>>> Батафсил.

ОАВ: Туркиянинг курдпараст партияси ҳамраислари қамоққа олинди


Фото: Getty Images

Туркия суди Халқлар демократияси партияси депутатлари, шу жумладан партия ҳамраиси Салоҳиддин Демиртош ва Фиген Юксекдагни ҳибсда сақлаш хусусида қарор қилди.

>>> Батафсил.

Петербурглик миллиардер Дубайда вафот этди


Фото: © EPA

Дубайда 5 ноябрга ўтар кечаси меҳмонхонадаги номерида петербурглик миллиардер Алексей Саргин вафот этди.

>>> Батафсил.

Брэд Питт фарзандларини Анжелина Жоли билан бирга қарамоғига олмоқчи


Фото: © EPA

Ҳолливуд юлдузи Брэд Питт расман судга мурожаат қилиб, ўзи ва рафиқаси Анжелина Жоли учун 6 нафар фарзанди васийлигини бирдек тақдим этишни сўраган.

>>> Батафсил.

128 йилдан сўнг рассом Ван Гог нима сабабдан қулоғини кесгани маълум бўлди


Фото: © Getty Images

Винсент Ван Гог умри давомида уни қўллаб-қувватлаган акаси Теонинг фотиҳаси ҳақида хабар топгач, ўз-ўзини қийнашни бошлаган.

>>>  Батафсил.

"Арсенал" - "Тоттенҳэм", "Севилья" - "Барселона" ва дам олиш кунлари ўтказиб юбориб бўлмас ўйинлар

5-6 ноябрь кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси иш бошлади


Фото: plex.tv

 

“Ўзбекистон Кибер Футбол ўйинлари Ассоцияцияси” Нодавлат Нотижорат Ташкилоти расмий равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланди.

>>> Батафсил.

Сенатор Пакьяо жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади


Фото: © AP

Бугун, 5 ноябрда саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони филиппинлик Мэнни Пакьяо Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO)нинг 66,68 кг вазн тоифасидаги чемпиони америкалик Жесси Варгас билан куч синашади.

 >>>  Батафсил.

Top