Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода қарийб 11 сотих ерни 23,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Бухоро вилоятида ҳокимлик балансида бўлган 11 гектарга яқин ер майдонини катта пулга сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди.
Бухорода ҳамшаҳари ишончига кириб, унга 10,8 сотих ерни сотишни режалаштирган шахс қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг маълум қилишича, у олдиндан келишилган 23 500 долларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Қайд этилишича, ер Бухоро тумани ҳокимлиги тасарруфидаги захира майдон бўлган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
- Аввалроқ Андижонда ўзига тегишли бўлмаган 1 гектар ерни 45 минг долларга, Паркентда беш гектар ерни 1 млн долларга, Бўстонлиқда 5 гектар ерни 300 минг долларга, Булунғурда 20 гектар ерни 300 миллион сўмга, Сирдарёда 2,5 гектар ерни 66 млн сўмга, Сергелида ижарага олган 11 сотих ерини 37,5 минг долларга, Тўрақўрғонда 80 сотих ерни 29 минг долларга, Янгийўлда 8 сотих ерни 10 минг долларга, Боғдодда 8 гектар ерни 8 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинган эди.
Мавзуга оид
23:12 / 14.01.2026
Хивадаги Конгресс маркази ва Фарғонадаги экспомарказ лойиҳаси президентга тақдим этилди
12:05 / 10.01.2026
Бухорода бир гуруҳ вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал ҳолати ўрганилмоқда
14:48 / 08.01.2026
Бухородаги янги аэропорт 2027 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши режалаштириляпти
11:58 / 17.12.2025