Ҳажга навбатда турганларнинг ягона онлайн навбати 1 декабрдан ишга тушади
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ҳудудлар кесимида Ҳаж зиёратига бориш учун навбатда турган фуқароларнинг ягона онлайн навбати тегишли идораларнинг расмий сайтларига жойлаштирилиши талаби белгиланди. Очиқ эълон қилиниши шарт бўлган маълумотлар рўйхати кенгайтирилмоқда.
Бугун, 27 ноябр куни “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга асосан, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги маълумотлар очиқ эълон қилиб борилади:
- ҳудудлар кесимида “Ҳаж” тадбирига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати (зиёратга борувчи шахснинг аризаси навбатга қўйилган сана ва рўйхатдаги тартиб рақами);
- болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати (ариза навбатга қўйилган сана, рўйхатдаги тартиб рақами, ёш гуруҳи ҳамда ташкилот рақами);
- марказий, ҳудудий ва тизим ташкилотларида бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар;
- давлат органлари ва ташкилотлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларга тақдим этилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари ҳақидаги маълумотлар;
- давлат органлари ва ташкилотларида давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгиловчи харид комиссиясининг ички идоравий тартиби (низом, регламент, йўриқнома ёки бошқа ички идоравий ҳужжат).
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги қарорига асосан, Ҳажга борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтларида эълон қилиб борилиши белгиланган, лекин бу амалга ошмаган эди.
Мавзуга оид
18:39 / 19.12.2024
Қирғизистонда милиция ходимларини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси қабул қилинмади
17:20 / 17.12.2024
Хитойда катта миқдорда пора олишда айбланган партия мулозими қатл этилди
12:00 / 11.12.2024
Нетаняҳу коррупция бўйича иш юзасидан судда кўрсатма беришни бошлади
21:00 / 09.12.2024