00:30 / 10.01.2017
10163

Қизи олиб қўйилган ўзбекистонлик аёлнинг иши қайта тергов қилишга қайтарилди

Москва шаҳрининг Кунцево суди ҳуқуқ-тартибот муассасалари бир ёшли қизини тортиб олган ўзбекистонлик аёл Нилуфар Мамасаидованинг Россиядан депортация қилиниши иши материалларини полицияга қайтариб берди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

"Суд материалларни етарлича ҳажмдаги исботлар йўқлиги сабабли полицияга қайтариб берди", деб айтди суд матбуот котиби. 

Аввалроқ ОАВда Москва ички ишлар бошқармасининг "Кунцево" бўлими ходимлари декабрь охирида Мамасаидованинг яшаш манзили бўйича келиб, унинг қизини аёлда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлигига асосланиб олиб кетишгани ҳақидаги маълумот пайдо бўлганди.

Ўз навбатида, Москва ички ишлар бошқармаси матбуот хизматида полиция ходимлари қизчани олиб кетишмагани, у юқори ҳарорат билан шифохонага ётқазилгани маълум қилинган.

Россия президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Анна Кузнецова ўзбекистонлик аёлга фарзандини қайтариб бериш учун барча шароитларни яратиш зарурлигини айтганди. Унинг айтишича, ҳозирда қизча юқумли касалликлар шифохонасида ётибди ва унинг онаси ҳужжатларни расмийлаштиргандан кейин унинг ёнига ташриф буюриши мумкин.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси қизи тортиб олинган аёлга ёрдам бермоқда

Ўзбекистонлик аёл ҳали-ҳануз фарзанди билан кўриша олмаяпти

Фарзанди тортиб олинган ўзбекистонлик аёл масаласи яқин кунларда ўз ечимини топиши кутилмоқда

Top