Ўзбекистон | 13:44 / 10.02.2017
21464
2 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг янги ўринбосари тайинланди

2013 йилдан бери Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори лавозимида ишлаб келган Баҳодир Отахонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов 8 февраль куни ташкил этилган “Пресс-клуб” давомида маълум қилиб ўтди.

У вазирнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари вазифасини бажаради.

Баҳодир Отахонов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган бўлиб, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори этиб тайинлангунга қадар Давлат мулкини бошқариш қўмитасида бўлим бошлиғи сифатида ишлаган. У 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 12 декабрь куни бош вазир ўринбосари Боситхонова Элмира Эркиновна Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига ўтказилганди. 

Боситхонова вазирнинг оналик ва болалик масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Бундан аввалроқ Баҳром Шокиров Давлат рақобат қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид