Спорт | 17:30 / 26.04.2017
45362
1 дақиқада ўқилади

20 кунда яна ўзгариш. «Пахтакор»га янги бош мураббий тайинланди

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бош мураббийи яна ўзгарди. Жамоани 20 кун давомида бошқарган Равшан Ҳайдаров истеъфога чиқарилган. Бу ҳақда Tribuna.Uz манбаси хабар берган.

Маълумотларга кўра, жамоани бундан кейин бош мураббий сифатида Жасур Абдураимов майдонга олиб тушади. Ҳозирча клуб расмий сайтида бу борада маълумот берилмаган. Тез орада янги мураббий таништирилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Жасур Абдураимов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийлигидан кейин, Ўзбекистон U-22 терма жамоасини бошқариб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»нинг муваффақиятсиз натижалари сабаб, 6 апрель куни Колосовский истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнига Равшан Ҳайдаров бош мураббий этиб тайинланганди.

Бундан олдинроқ, клуб расмий сайти жамоа раҳбариятида ўзгариши бўлгани ҳақида хабар берган. Унга кўра, клуб вице-президенти ва директори лавозимига янги ходимлар тайинланганди.

«Пахтакор» раҳбариятида ўзгариш бўлгани тасдиқланди

Мавзуга оид