Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Туркманистон сафарини якунлаб, Тошкентга қайтди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 август куни Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган Орол денгизи масаласига бағишланган саммитдаги иштирокини якунлаб, Тошкентга қайтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.
Шунингдек, президент Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари билан тор доирадаги учрашувда қатнашди.
Учрашувда Орол муаммоси оқибатларини юмшатиш, сувни тежаш ва ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, Марказий Осиё мамлакатларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари Орол бўйича сув ва экология муаммоларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олишди.
Мавзуга оид
18:31 / 28.08.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги ҳарбий парадда иштирок этади
17:40 / 28.08.2025
«Мана шу 30 йилликда ёпиқ давлат сифатида турганмиз» – муфтий Ўзбекистоннинг халқаро алоқалари кенгаяётгани ҳақида
21:09 / 27.08.2025
Шавкат Мирзиёев янги барпо этилган «Тошкент-Шарқий» аэропортини бориб кўрди
20:34 / 27.08.2025