Хитойда уйғурлар учун «қайта тарбиялаш лагерлари» борлиги маълум қилинди
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли Хитойга қарши янги санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The New York Times газетаси ҳозирги ва собиқ расмий шахсларга асосан хабар берди.
Аввалроқ, газета Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида миллионга яқин этник уйғурлар мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш лагерларида» қолаётган бўлишлари мумкинлиги ҳақида ёзганди. Хабар қилинишича, Хитой ҳукумати уларни Хитой тили, қонунларини ўрганиш ва иш кўникмаларига эга бўлишга мажбурламоқда; ушбу лагерларда бўлишнинг асосий мақсади «одамларнинг ўзгариши», деб аталган.
Газета маълумотларига кўра, агар Трамп маъмурияти янги санкциялар жорий қилса, улар Хитойга инсон ҳуқуқларининг бузилиши оқибатида қўлланилган биринчи шундай чекловлар бўлади. Янги санкциялар уйғурларни кузатиб боришда ишлатиладиган кузатув технологияларини АҚШга етказиб беришни чеклаши мумкин. NYT’дан таъкидлашларича, Оқ уй, Молия вазирлиги ва Давлат департаменти сўнгги ойларда бу санкцияларни муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой хорижда яшовчи уйғурларни қўрқитаётгани маълум қилинганди.
Қайд этилишича, Хитой бошқа давлатларда, шу жумладан, Америка Қўшма Штатларида яшайдиган мусулмонлар фуқароларини доимо кузатиб бормоқда.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
19:51 / 24.04.2023