Россия яна Ўзбекистоннинг қатор корхоналарига помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди
Бугундан Россия Фарғона вилоятидаги 15та корхонага помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди. Россия ўтган йил ноябрда «помидор жигарранг бужмайиш вируси» сабабли республиканинг айрим ҳудудларига вақтинчалик тақиқ жорий этганди. Декабрдан бошлаб бу тақиқ босқичма-босқич бекор қилиниб келинмоқда.
«Россельхознадзор» (Россия Ветеринария назорати ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати) бугундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг кафолати билан Ўзбекистондаги 15та корхонага Россияга помидор ва қалампир етказиб беришга рухсат берди. Рухсат этилган корхоналарнинг барчаси Фарғона вилоятида жойлашган.
Хабарга кўра, ушбу қарор Ўзбекистон томонидан «помидор жигарранг бужмайиш вируси»дан (ToBRFV) холи бўлган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, бўлимлар ўртасидаги музокараларда эришилган келишувлар натижалари асосида қабул қилинган.
Маълумот учун, 2020 йил 26 ноябрида «помидор жигарранг бужмайиш вируси» сабабли республиканинг айрим ҳудудларига Россия томонидан вақтинчалик тақиқ жорий этилган эди.
Дастлаб, Фарғона вилоятидан экспорт қилинган булғор қалампири ва помидор таркибида зараркунанда топилгани важи билан ушбу ҳудуддан айни маҳсулотларни импорт қилишга тақиқ қўйилди.
Кейинроқ, «Росселхознадзор» Ўзбекистоннинг «Sunny land Export» компанияси томонидан экспорт қилинган маҳсулот таркибида «Тomato brown rugose virus» аниқлангани важи билан Навоий ва Қашқадарёдан помидор импортига тақиқ жорий этди.
«Росселхознадзор» 2020 йил 18 декабрдан бошлаб Фарғона вилоятида жойлашган 7та корхонадан помидор ва қалампир маҳсулотларини Россия ҳудудига олиб киришга рухсат берган.
Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати 2021 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги «Ўздавкарантин» инспекцияси кафолати остидаги 34та компанияга помидорларни Россияга экспорт қилишга розилик берди.
«Росселхознадзор» 2021 йил 3 мартдан бошлаб Россияга Ўзбекистоннинг олтита корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди.
Шунингдек, апрел ойида Ўзбекистоннинг 17та корхонасига Россияга помидор олиб киришга рухсат берилди.
Мавзуга оид
22:09 / 03.06.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди
19:29 / 03.06.2024
Қозоғистон «хавфли вирус» сабабли 4 тонна помидорни Ўзбекистонга қайтарди
21:47 / 30.03.2024
Росселхознадзор Ўзбекистондаги уруғлик синов лабораторияларини текширади
08:04 / 01.11.2023