«Реал» жамоаси яримҳимоячиси Гарет Бэйл мадридликлар клуби билан янги шартнома имзолайди.

The Telegraph нашри хабарига кўра, «Реал» раҳбарияти уэльслик футболчи билан янги шартнома тузмоқчи ва буни тезлаштириш учун унинг маошини баландлатиб бермоқчи. Янги шартномага кўра Бэйл ҳафтасига 424 минг евро олади ва жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Таққослаш учун бунча миқдордаги маош«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига тўланади.

Айни вақтда Бэйлнинг маоши ҳафтасига 378 минг еврони ташкил этади.

Хабар қилинишича, футболчи билан янги шартнома 2021 йилгача тузилади.