Япония ҳукумати Шимолий Кореянинг тутаётган йўлини номақбул деб ҳисоблашини билдирди

Жаҳон 09 Май 2016 7316

Япония ҳукумати КХДР ўзини ядро қуроли бор мамлакат сифатида эътироф этишини номақбул деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамасининг бош котиби Есихидэ Суга маълум қилган.

"Шимолий Кореянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча резолюцияларини бажариши зарур ва устувор масала ҳисобланади. Биз шимолликларнинг ҳозирги позицияларини номақбул деб ҳисоблаймиз", - деб таъкидлади Суга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўз мамлакатини ядро қуролига эга мамлакат деб ҳисоблашига жавобан.

Айни дамда Япония ҳукумати “Шимолий Корея устидан кучли мониторинг олиб бормоқда ва доим огоҳ бўлиб турибди”. Чунки КХДРда айни дамларда янги ядро қуроли устида иш олиб борилаётган бўлиши мумкин, дейилади маълумотда.

Кун янгиликлари
Дайжест: Комиловнинг Сенатдаги чиқиши, GM автомобиллари сотувининг тўхташи, ДТМдаги ўзгариш ва бошқа хабарлар
21:03 / 29.05.2017 18538 Жаҳон
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 39264 Ўзбекистон
Юнусободда автоулов ўғриси қўлга олинди
10:10 292 Жамият
"Ўзбекэнерго" ва "Ўзтрансгаз" штати 10 мингдан ортиқ ходимга қисқартирилади
10:05 709 Жамият
Саратон - сўнгги ҳукм эмас! ACIBADEM клиникаларида онкологияни даволашнинг янги усуллари
09:54 565 Lifestyle
Рамазонда шайтонлар занжирбанд қилинса, нега гуноҳ қилишлар тўхтамайди?
09:52 1660 Жамият
Ўзбекистонда биогаз қурилмалари жорий этилади
Драматик финалдан кейин АПЛга чиққан учинчи жамоа номи маълум бўлди
09:45 669 Спорт
Қозоғистонда довул вақтида икки киши ҳалок бўлди
09:44 1064 Жамият
Уй-жой коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизими ташкил этилмоқда
Кўпроқ янгиликлар