«Вест Ҳэм» жамоаси Лондондаги «Болейн Граунд» номли стадиондан Олимпия стадионига кўчиб ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълум қилинишича, жамоа кейинги мавсум учун 50 мингта абонемент сотишга улгурган. Қайд этиш керак, стадионнинг сиғими 60 минг кишини ташкил қилади. Абонементларни олишда фан-клуб аъзоларида имтиёзлар бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жамоа анча вақтдан буён 35 минг томошабин сиғимига эга «Болейн Граунд» стадионида ўйнаб келгач, янги мавсумдан Олимпия стадионини йилига 2,5 млн фунт миқдорида ижара ҳақи тўлаш эвазига фойдаланишни бошлашга келишди.

Жамоа янги стадионидаги илк учрашувни Betway Cup тижорий турнири доирасида 7 август куни «Ювентус»га қарши ўтказади.