АҚШ президенти Барак Обама бугун 4 август куни 55 ёшлигини нишонламоқда. Сўнгги 8 йилда у жаҳоннинг ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий жиҳатдан энг қудратли давлатини бошқариб келмоқда. Обама президентлик лавозимида нимаси билан хотираларда муҳрланиб қолади – бу ҳақида фотожамланмамизда батафсил. 

1.  2008 йилги сайловолди кампанияси давомида унча таниқли бўлмаган Иллинойс штати сенатори Барак Обаманинг АҚШ президенти бўлишини ҳеч ким кутмаганди. У президентлик сайловларида ғолиб бўлган биринчи афроамерикалик ҳисобланади. 

2.  Отаси кениялик, онаси америкалик бўлган Барак Обама Ҳавайи штатида таваллуд топган. Мактабда ўқиган даврида у гиёҳванд моддалар истеъмол қилган. Бироқ Ҳарвардда ўқишга киргунга қадар ўзини босиб олган ва ижтимоий лойиҳаларни ташкиллаштириш тажрибасига эга бўлди. Ҳарвардда Обама ҳуқуқшунос дипломини олган. 

3.  Барак Обама Россия билан муносабатларни қайта ўрнатиш “ғоя”сини қўллаб-қувватлади. У 2010 йилда эълон қилинган. Бироқ Москвада бу ғоя унча тушунилмади. Америка раҳбари ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги муносабатлардан буни пайқаш қийин эмас – айниқса илк йилларда.

4.  2009 йилнинг бошида президентлик лавозимини эгаллаган Обама шу йилнинг куз ойидаёқ Нобель мукофотини қўлга киритди. Бу бир қатор давлатларда тушунмовчиликларни келтириб чиқарди. Шунга қарамай Нобель қўмитасининг қарорида мантиқ бўлган. Обама Оқ уйга келиши билан президент сиёсатда янги сўз айта оладигандек ва муаммоли минтақалар билан муносабатга кириша оладигандек тасаввур уйғотган. 2009 йилда бу энг аввало Яқин Шарқ мамлакатлари эди. Суратда – Барак Обама Оқ уйда Миннатдорчилик кунини нишонламоқда. 

5.  АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Обама чин маъноли  ишончли муносабатлар қура олишмади. Бу Обаманинг биринчи муддати ниҳоясига етгач, Клинтон президентлик жамоасини тарк этганидан кейин яққол намоён бўлди. Шундай бўлса-да, улар ҳозир бирга. Клинтон – Демократик партиянинг Оқ уйда ҳукмронлигини сақлаб қолиши учун ягона умиди. 

6. 2008-2012 йилларда Россия президенти бўлган Дмитрий Медведев Обама билан чин дилдан ишончли муносабатлар ўрнатмоқчи бўлгандек тасаввур уйғотганди. Бу иккиси бир-бирига яхши муносабатда бўлган ва ҳаттоки 2010 йилда стратегик қуролланишни қисқартириш тўғрисида янги музокарани имзолашган. Суратда - Барак Обама ва Дмитрий Медведев Арлингтондаги Ray's Hell Burger ресторанидаги нонушта пайтида.

7.  Обама президентлик қилган даврда Америка махсус хизмати ходимлари томонидан биринчи рақамли халқаро террорчи Усама бин Лодинни йўқ қилинди. Бироқ АҚШнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Бин Лодин ва унинг “Ал-Қоида”си ўрнига ИШИД пайдо бўлди. Суратда – Барак Обама, Ҳиллари Клинтон ва Жо Байденлар Усама бин Лодинни йўқ қилиш операциясини кузатишмоқда, 1 май 2011 йил.

8. Обама давлат ёқасига келган илк пайтларда АҚШнинг ҳақиқий поп юлдузи бўлган. Унинг ўзини тутиши ва гапириши кўплаб америкаликларнинг ҳурматини қозонган. Суратда - Барак Обама ва пасха қуёнчаси ўз тарафдорлари олдига чиқишган.

9.  Обаманинг “махфий қуроли” – унинг оиласи. Ўзини қандай тутишни яхши билувчи, олий маълумотли Мишель Обама АҚШнинг биринчи рақамли хоними ролига жуда мос тушди. Обама жуфтлигининг Малия ва Саша исмли икки қизи бор. Суратда – Демократлар партиясидан президентликка номзод Барак Обама қизи Саша билан вақтини чоғ ўтказмоқда, 16 август 2007 йил.

10.  2014 йилда Обама Украинадаги инқироз ва Қримнинг Россия таркибига киритилиши АҚШни қатъий ва тез ҳаракат қилишга ундади. На униси, на бунисини бартараф этишга муваффақ бўлинмади. Вашингтон Қримни Украина таркибига қайтара олмади, Россия эса дунё барқарорлигига раҳна солувчи энг асосий таҳдидлардан бири сифатида эътироф этилди. Суратда – Украина президенти Петро Порошенко ва Барак Обама Оқ уйда, 2014 йил.

11. Иккинчи муддатга келиб, Обаманинг машҳурлиги сўна бошлади. Америкаликлар Обама ўзини қандай тўғри тутмасин, у ўзи ваъда қилган Вашингтоннинг ички муҳитини ўзгартира олмаганига ишонч ҳосил қилишди.

12. Обаманинг Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан бўлиб ўтган учрашуви ҳиссиётларга тўлалиги билан ажралиб турган. Обама илгари Америкага эгалик қилган Буюк Британияга ҳурмат бажо келтирган. 

13. Икки муддатга президентлик лавозимини сақлаб қолган Барак Обама кишилар билан тил топишиш хусусиятларини йўқотмади. Суратда - АҚШ президенти Оқ уйда болаларга эртак ўқиб бермоқда, 2014 йил.

14. АҚШ ва Евроиттифоқ ўртасидаги алоқалар Барак Обама ҳукмронлиги даврида ўзгара бошлади. Вашингтон Европа муаммоларига унча аралашмай қўйди. Бу эса АҚШнинг дунё етакчилигини йўқотаётганидан далолат берарди. Суратда - АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель Кемп-Дэвиддаги G8 саммитида, 2012 йил.

15. 2016 йилги сайлов кампанияси давомида Барак Обама Америка аҳолисининг кўнглидан жой олиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилмоқда. Суратда - Барак Обама хотини ва қизлари билан бошпанасиз кишиларга егулик тарқатмоқда.

16. АҚШ президентлари орасида Барак Обама байрам тантаналарини бошқарувчи энг яхши бошловчи бўлиб қолади. Суратда - Барак Обама қизи Малия билан Рождество байрамида .

17. Британия шаҳзодаси Уильям, президент Обама ва шаҳзода Жорж (Уильямнинг ўғли) Кенсингтон саройида.

18. Барак Обаманинг иккинчи муддатга сайланиш пайтида унинг хотини Мишель маълум бир муддат ундан-да машҳур бўлиб кетди. Кўпчилик Мишелни ҳам Ҳиллари Клинтон тақдири кутиб турибди, деб ҳисоблайди: у келажакда АҚШнинг навбатдаги президенти бўлиши мумкин. Суратда - АҚШ президенти Барак Обама ва биринчи рақамли хоним Мишель Обама Оқ уйдаги мухбирлар анжуманида.

19. Барак Обама Рим папаси Франциск АҚШга келганида уни трап олдида шахсан кутиб олган. Бу Оқ уй томонидан кўрсатилган юксак илтифот эди. Бироқ президент ва понтифик барибир бир жинслилар ҳуқуқи борасида баҳслашиб қолишди.

20. Ижтимоий сўровномаларга кўра, АҚШнинг кейинги президенти ким бўлишидан қатъи назар, у Обаманинг 8 йил олдинги  машҳурлик даражасига эриша олмайди. Суратда - АҚШ президенти Барак Обама ва Хеллоуин маросими иштирокчиси Оқ уй ҳовлисида.