Бразилия суди қарорига кўра, америкалик сузувчилар Райан Лохте ва Жимми Фельгенга мамлакатни тарк этиш тақиқланган. Бу ҳақда Reuters хабар тақратди.

Бу қарорга спортчиларнинг Рио-де-Жанейрода Олимпиада ўйинлари чоғида бир-бирига зид кўрсатмалар бергани сабаб бўлган.

Бундан олдинроқ 4х200 метрга комплекс усулда эстафета сузишда Рио–2016 Олимпиадасининг чемпиони Райан Лохтенинг ўз жамоадошлари  Гуннар Бенц, Жек Конгер ва Жимми Фельген билан бирга Рио-де-Жанейро шаҳрида тунаб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Сузувчилардан бири полициячилар кийимидаги шахслар талончиликни амалга оширгани ҳақида айтганди.

Манба маълумотига кўра, Лохте АҚШга қайтишга улгурган, Фельгеннинг қаердалиги айтилмаган.