Juita Gulshana Invest қўшма корхонаси «Жиззах» махсус индустриал зонасида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехини ишга туширди. Уни ташкил этишга 1 млрд сўм сармоя киритилиб, Juita Gulshana Invest қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган замонавий тикув машиналари ўрнатилган.

Juita Gulshana Invest ўзбек-хитой қўшма корхонаси 2015-йил майида «Жиззах» МИЗда фаолиятини бошлаган эди. «Ўзбекенгилсаноат» АЖ ва Zhejiand Juita Sewing Machine Co.LTD корхона муассислари ҳисобланишади. 

Juita Gulshana Invest япон технологиялари асосида йилига 15 минг донагача тикув машиналари ишлаб чиқара олади.