Хитойнинг Бишкекдаги элчихонасидаги теракт ташкилотчилари ва ижрочилари шахси ўрнатилди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди. 

Теракт юзасидан Тергов қўмитаси томонидан "Террорчилик" ва "Ўқотар қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни ноқонуний сотиб олиш, бериш, сотиш, сақлаш, ташиш ва олиб юриш" моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Терговнинг аниқлашича, теракт буюртмачилари Суриядаги "Жибҳат ан-Нусра" террорчилик ташкилоти томонидан бошқариладиган уйғур террорчилик гуруҳлари бўлган. 

Теракт ижрочилари: Қирғизистон фуқароси, Ош вилоятининг Ноокат тумани Куу-Майдон қишлоғида яшовчи, қирғиз, "Максым Ош" корхонаси ҳисобчиси ва ўриндошлик асосида "Адал Тур" туристик фирмаси ходими; Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Нўвак қишлоғидан бўлган, бироқ Қирғизистонда яшовчи шу мамлакат фуқароси

Теракт ташкилотчиси – "Адал Тур"нинг Туркиядаги вакили қидирилмоқда, у Истанбулдан терактни ташкиллаштиришнинг молиявий томонлари билан шуғулланган. Маълумотларга кўра, у ҳозирда Истанбулда. 

Хорижлик ҳамкорларга бу қидирилаётган шахсларни ушлаш ва Қирғизистонга топшириш илтимоси жўнатилган.