УЕФА расмий сайти ўтказган сўровномага кўра, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигасида 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Мухлислар ўртасида бўлган сўровномада Месси 38 фоиз овоз тўплашга эришди. У “Бавария” ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих (27%), “Лестер” хавбеки Риёз Маҳрез (15 %)ларни ортда қолдирди. Кучли бешликни Аркадиуш Милик (“Наполи”, 9%) ва Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 6 %)лар якунлаб беришди.

Эслатиб ўтамиз, Месси “Селтик” билан учрашувда (7:0) уч маротаба гол киритди ва битта голли узатмани амалга оширди.