Шарқий Хитойда рўй берган даҳшатли "Меранти" тўфонидан қурбон бўлганлар сони 28 нафарга етди. 15 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда, дея хабар қилган Синьхуа агентлиги. Фуцзянь вилоятида табиий офат қурбонлари сони 18 нафарни ташкил этган бўлса, Чжэцзянда 10 киши ҳаётдан кўз юмган.

Агентлик маълумотларига кўра, Фуцзянь вилоятига етган иқтисодий талофат 16,9 млрд юань (2,6 млрд)ни ташкил этган. Аввалроқ, маҳаллий маъмурият офатдан азият чекканларга ёрдам кўрсатиш мақсадида 60 млн юань (8,8 млн доллар) маблағ ажратгани хабар қилинган эди.
 
Чжэцзян вилоятида эса 900дан ортиқ тураржой вайрон бўлган, 1,5 млн киши табиий офат ҳудудида экани айтилмоқда. 

"Меранти" Хитойга пайшанба. 15 сентябрь куни ёпирилган эди. Унинг марказидаги шамол тезлиги сониясига 28 метрни ташкил этган. Тўфон 14 йилда бошланган метеокузатувлар тарихида энг кучлиси сифатида эътироф этилмоқда.