Норвегия ҳукумати мактабларга ҳижобда боришни тақиқламоқчи эмас. Бу ҳақда 16 сентябрь куни мамлакатнинг иммиграция ва интеграция ишлари бўйича вазири Сильви Листхауг маълум қилган, дея хабар бермоқда The Local.

 «Ҳижобни тақиқласак яхши бўларди. Аммо бу таклифни парламентга киритганимиз ҳамоно барча сиёсий партиялар бунга қарши чиқишди», — деди Норвегия сиёсатчиларидан бири. Унинг таъкидлашича, мамлакатдаги Жараён сиёсий партияси аввалгидек, Норвегияда аёлларнинг ҳижобда юришига қаршилик кўрсатмоқда.
Листхаугда маълум қилинишича, бу тақиқ амалга ошиши мумкин, фақат бунинг учун Ишчи партияси ўз позициясини ўзгартириши лозим.