Округ сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия этилди

Ўзбекистон 22 Сентябрь 2016 13460

20-21 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессиялари бўлиб, уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга ва Асосий тадбирлар дастури мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузилди.

Сайлов округлари рўйхати сайловчилар сони ҳамда округ сайлов комиссиялари қаерда жойлашганлиги кўрсатилган ҳолда матбуотда эълон қилинди.

Президент сайловини ташкил этиш ва уни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва камида 6-8 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади.

Округ сайлов комиссияларининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси билан жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

Жойлардаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари сессияларида муҳокамалар натижасида округ сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия қилиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар