Си Жинпинг: Хитой Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон 22 Сентябрь 2016 9931

Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой халқ республикасининг Тошкентдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди.

Элчи Хитой халқ республикаси раиси Си Жинпингнинг Ўзбекистон раҳбариятига йўллаган қутлов мактубини топширди. Мактуб матни Ўзбекистон ТИВ сайтида келтирилган.

Мактубда шундай дейилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!
Хитой ҳукумати ва халқи, шахсан ўз номимдан сизга Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажариш юклатилганлиги муносабати билан сизни самимий табриклашга рухсат этгайсиз.

Хитой – Ўзбекистон муносабатларини бундан буён ҳам изчил ривожлантириш борасидаги қатъий саъй-ҳаракатлар ва эзгу мақсадлар баён қилинган мактубингиз учун сизга миннатдорлик билдираман. Мен Хитой ва Ўзбекистонни доимо яқин қўшни, яхши дўст ва ҳар томонлама ишончли стратегик шериклар, деб биламан. Сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли ўзаро ҳамкорлигимизнинг барча соҳалари жадал ривожланмоқда ва натижада қатор улкан ютуқларга эришилди.

Айни пайтда халқаро ва минтақавий вазият мураккаб ва ўзгарувчан бўлиб, Хитой ва Ўзбекистон олдида умумий манфаатларимизни таъминлаш йўлида таҳдидлар кучайиб бормоқда. Хитой Ўзбекистон халқи танлаган йўлни ҳурмат қилади, мамлакатингизнинг ўзига хос тараққиёт йўлини қатъий маъқуллайди. Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий масалаларда янада мустаҳкам ўрин эгаллашига интилишини қўллаб-қувватлайди.

Шу йилнинг июнь ойида Бухоро шаҳрига ташрифим давомида менга ҳамроҳлик қилганингизни яхши эслайман. Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратаман ва сиз билан яқин алоқаларни сақлаган ҳолда, давлат суверенитетини ҳимоя қилиш, хавфсизлиги ва тараққиётини таъминлаш, «Бир қутб, бир йўл»ни биргаликда барпо этиш асосида серқирра амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Хитой – Ўзбекистон муносабатларини мамлакатларимиз ҳамда халқларимиз фаровонлиги йўлида ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтариш мақсадида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро мувофиқлик ва ҳамкорликни кучайтириш масаласида бир-биримизни қўллаб-қувватлашга доимо тайёрман.

Сизнинг давлатчилик фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилайман!

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50756 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98154 Ўзбекистон
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 16 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 41 Жаҳон
Жоан Роулинг: Трампнинг Шарлотсвилл ҳақидаги сўзлари Яқин Шарқни бирлаштирди
09:47 46 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 537 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 143 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 274 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Кўпроқ янгиликлар