Хитойлик амалдор пойабзалини кир қилишни истамагани учун ишдан ҳайдалди

Жамият 23 Сентябрь 2016 15079

Хитойнинг Чжэцзян вилоятидан бўлган амалдор лойдан юриб, пойабзалини кир қилишни истамагани учун ишдан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Shanghaiist хабар беради.

Бао Сюйвэйни жума куни Меранти тайфунидан жабрланганлар ҳудудида суратга олишди. Суратда кўриниб турибдики, икки эркак амалдорни кўтариб, лойқа кўлмак устидан олиб ўтмоқда. Бу сурат интернетда пайдо бўлгач, Баони ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари танқид остига олишди.

Ҳукумат танқидга эътибор қаратди ва амалдорни ўз вазифасидан озод этди. Баонинг сўзларига кўра, бу тушунмовчилик сабаб юз берган: ўша куни у жабрланганлар ҳудудига расмий учрашувдан сўнг ташриф буюрган ва иш пойабзалини сув ўтказмайдиганига алмаштиришга улгурмаган. У қуруқроқ ерга ўтишга уринганида, суғурта компаниясининг икки ишчиси уни қўлидан ушлаб, катта кўлмак устидан олиб ўтишган. Бу эса бор-йўғи бир неча сония давом этган.

Амалдорни олиб ўтган ходимлар бу сўзларни тасдиқлашди: уларнинг сўзларига кўра, эркаклар худди шундай йўл билан нафақат Баога, балки бошқа кишиларга ҳам ёрдам беришган. Воқеани суратга олган фотосуратчи жанжал учун узр сўради ва у шунчаки инсонлар бир-бирига қай тариқа ёрдам бераётганини кўрсатишга уринганини айтди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар