Тармоқда Жаклин Кеннеди ҳақидаги биографик фильмнинг тизер-трейлери тақдим этилди.

Фильмдаги бош ролни Натали Портман ижро этган. «Жеки» картинаси қаҳрамоннинг турмуш ўртоғи Жон Кеннеди ўлимидан кейинги илк кунлари ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм премьераси 2 декабрь куни бўлиб ўтади. Ушбу фильм Венециядаги кинофестивалнинг асосий танловида иштирок этиб, энг яхши сценарий учун мукофотни қўлга киритди.