ЖЧ-2018 саралаши. Эрон Тошкентда Ўзбекистон устидан ғалабасини нишонлади

Спорт 06 Октябрь 2016 14731

Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи, учинчи тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушиб, ўзининг ушбу босқичдаги илк мағлубиятини қабул қилишига тўғри келди.

Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида Жалол Ҳусайний томонидан киритилди.

Биринчи бўлим якунига яқин ушбу ўйинда жамоа сардори сифатида ҳаракат қилган Сервер Жепаров жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Александр Гейнрих эгаллади. Унинг майдонга тушиши жамоанинг ҳужумдаги фаоллигини оширган бўлсада, у ва жамоадошлари уринишлари самара бермади.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг очколари сони ушбу ўйиндан кейин ҳам олтиталигича қолди. Эрон етти очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Гуруҳнинг бошқа учрашувларида Жанубий Корея Қатарни 3:2, Сурия эса сафарда Хитойни 1:0 ҳисобларида мағлуб этишди.

Маълумот учун, Самвел Бабаян терма жамоани қабул қилиб олганидан сўнг кетма-кет 9 расмий ўйинда зафар қучганди. Эронга қарши беллашувда эса унинг биринчи мағлубияти қайд этилди.

Ўзбекистон – Эрон – 0:1
Гол: Жалол Ҳуссайни 26, - 0:1

Ўзбекистон - 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (15.Александр Гейнрих, 38), 10.Сардор Рашидов (17.Жалолиддин Машарипов, 62), 11.Игорь Сергеев (4.Марат Бикмаев, 72), 18.Отабек Шукуров, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.

Эрон - 12.Алиризо Беиранванд, 3.Эҳсон Хожсафи, 4.Жалол Ҳуссайни, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 7.Масъуд Шожаи (14.Андраник Теймуриан, 83), 8.Муртазо Пуралиганжи, 11.Воҳид Амири, 16.Ризо Ғучаннажод (20.Сардор Азмун, 63), 17.Меҳди Тареми (18.Алиризо Жаҳонбаҳш, 75), 23.Рамин Ризоиан.

Учрашув статистикаси:

Тўпга эгалик қилиш (%): 55-45
Зарбалар: 4-7
Аниқ зарбалар: 0-2
Ноаниқ зарбалар: 4-5
Жарима тўплари: 13-15
Бурчак тўплари: 3-3
Ўйиндан ташқари ҳолат: 1-0
Сейвлар: 1-0
Ўйин қоидасини бузиш: 15-13
Сариқ карточкалар: 2-0
Қизил карточкалар: 0-0

Кўпроқ янгиликлар