Британиялик стоматологлар қочқинларни кўриб қўйишни истамади

Жаҳон 19 Октябрь 2016 5233

Британиялик стоматологлар ҳужжатга эга бўлмаган балоғатга етмаган муҳожирларнинг ҳақиқий ёшини уларнинг тишига қараб аниқлаш ғоясини ахлоққа тўғри келмайдиган деб атадилар. Бу ҳақда 19 октябрда The Journal хабар берди. 

Буюк Британия стоматологлар уюшмасида муҳожирларни уларни хабардор қилмай, рентген суратларга тушишга мажбур қилиш аҳлоқсиз ва йўл қўйиб бўлмас деб айтилди. Бундан ташқари, шифокорлар ушбу усул 100 фоиз ишончли натижа бермаслигини таъкидламоқдалар.

Уюшмада шу тариқа уэльслик депутат Дэвид Девиснинг баёнотига жавоб берилди. Девиснинг айтишича, кўпчилик муҳожирлар ўзлари айтган ёшларидан аслида каттароқ кўринадилар. "Уларда кўзлар атрофида ажинлар бор, баъзилари мендан каттароқ кўринади", деб айтди сиёсатчи. У шунингдек кўплаб ҳолатларда текширувларда алдов ўз тасдиғини топганини маълум қилди. Девиснинг фикрича, стоматологик тестлар бу вазиятда ёрдам берган бўларди.

Октябрь бошида Британия ҳукумати Франциянинг Кале шаҳри атрофида яшовчи ота-онасиз болаларни қабул қилиш мажбуриятини зиммасига олган. 14 кишидан иборат биринчи гуруҳ Буюк Британияга 18 октябрда етиб келди. ОАВда пайдо бўлган фотосуратларда уларнинг кўпчилиги яққол балоғат ёшидан ўтиб кетганини кўриш мумкин бўлган.  Daily Mail нашрининг маълум қилишича, гуруҳда юзларни таниш компьютер дастури томонидан 38 ёшли деб топилган эркак ҳам бўлган. 

Ёнида ҳужжати бўлмаган қочқинларнинг ёши уларнинг ўзлари айтгандек қилиб ёзилади. Кўплаб қочқинлар асл ёшларидан кичикроқ ёшни айтишади, чунки балоғатга етмаганлар учун бошпана ва кейинчалик фуқаролик олиш соддалаштирилган қоидалар бўйича расмийлаштирилади.

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар