Афғонистон пойтахти Кобулда афғон армияси кийимида бўлган номаълум кимса халқаро коалиция ҳарбийларига ўт очди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

НАТО бошчилигидаги коалиция Афғонистонда 2014 йил 31 декабрда ҳарбий миссиясини тугатган. 2015 йил 1 январдан НАТО Афғонистонда таркибида 12 минг ҳарбий бўлган ноҳарбий операцияни бошлаган, унинг вазифаларига афғон куч тузилмаларини ўргатиш ва маслаҳат бериш киради.  

Афғонистондаги вазият охирги ойларда анча ёмонлашган. "Толибон" радикал гуруҳи йирик шаҳарларга бостиришни бошлаган. Шунингдек, Афғонистон ҳудудида ИШИД таъсири кучайган.