Россия президенти Владимир Путин яқин вақтлар ичида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказишини маълум қилди.

"Мен ҳозирда ишлашда давом этишим керак. Қозоғистон президенти билан муҳокама этиладиган масалалар бор. Нурсултон Назарбоев билан. Унга айтаман, агар уларга гуруч керак бўлса, етказиб берамиз", деган Путин Краснодар ўлкасида қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан учрашув вақтида.