Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

24 октябрнинг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Сирдарё вилоятининг 4та туманига ва 2та шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди. 22 октябрь куни Халқ депутатлари Гулистон, Ширин шаҳарлари, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайти хабар берган.


Фото: ЎзА

Туркияда мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг қариндошлари – Ҳусайн Гулен ва Бушра Гулен "Фатҳуллачилар террорчилик ташкилоти" (ФЕТО) фаолиятига алоқадорликда гумон қилиниб Измирда ҳибсга олинди.

"Аш-Шабоб" жангарилари Сомалининг марқазий қисмида жойлашган Халган шаҳрини босиб олдилар. Бу шаҳар четида Африка иттифоқининг Сомалидаги миссияси (АМИСОМ) базаси жойлашган.


Фото: Getty Images

Янги авлод смартфонларнинг суперсиғимли батареялари аксарият ишлаб чиқарувчиларнинг фахрланишига сабаб бўлиб, маркетингдаги муҳим устунлик ҳисобланади. Бироқ аслида бундай аккумуляторларда яширин таҳдид мавжуд - сўнгги пайтларда телефон батареяларининг портлаш ҳолатлари кўпайиб бормоқда, бундан ҳеч ким "суғурталанмаган".

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

25 октябрнинг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун ЎзЛиДеП партияси номзоди Шавкат Мирзиёев, партиянинг шу йил 19 октябрда бўлиб ўтган съездида қилган маърузасида мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга доир ҳукумат режаларини эълон қилди.


Фото: uzlidep.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси уч кунлик ташриф билан АҚШга келди.

Қора денгизга ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизими Aegis билан қуролланган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Carney эскадра минаташувчиси кирди.
Туркиянинг Анталия шаҳридаги савдо-саноат палатаси биноси яқинидаги автотураргоҳда портлаш рўй берди.


Фото: sknews.ru

Украина хавфсизлик хизмати Олий Рада депутати Надежда Савченкони Украина ҳудудий яхлитлигига раҳна солиш ва террорчилик ташкилотларини ташкил этиш иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилган.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>   батафсил.

26 октябрнинг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Жанубий Корея ва нидерландиялик олимлар, Нидерландиянинг Гронинген вилоятида даҳшатли зилзила юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Жанубий Корея прокуратураси нотижорат фондларда тинтув ишларини ўтказди. Маълумотларга кўра, бу мамлакат президентининг яқин дугонаси билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев республика ҳукуматининг истеъфоси ҳақидаги фармонга имзо чекди.


Фото: © РИА Новости

Британиянинг The Telegraph нашри жорий мавсумда АПЛнинг энг тезкор футболчисини аниқлашди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

27 октябрнинг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом республикаси президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва президентнинг Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.


Фото: ТИВ матбуот хизмати

Италиянинг марказий ҳудудларида бир сутка давомидаги учинчи ер силкиниши қайд этилди, деб хабар қилмоқда RaiNews24 телеканали.

АҚШ президенти Барак Обаманинг ўгай акаси Малик Обама ўзининг Twitter саҳифасида давлат раҳбарини WikiLeaks асосчисини афв этишга чақирди.

Нью-Йорк штатининг Стоуни-Брукдаги Университет профессори Ҳелмат Норпос АҚШнинг янги президенти республикачи Дональд Трамп бўлишини маълум қилди, у мамлакат президентлик сайловларидаги барча натижаларни муваффақиятли башорат қилиб келади.


Фото: AFP

Сут эмизувчилар, қушлар, балиқлар,  амфибия ва судралиб юрувчиларнинг кўпайиши 1970 йилдан бери деярли 60 фоизга қисқарган. Бу ҳақда Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармасининг ҳисоботида келтирилган.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

28 октябрнинг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими чоғида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат раҳбари этиб сайланишига умид қилаётганини билдирди.

1 ноябрдан айрим йўналишларда қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракатланиш вақтларига ўзгартириш киритилади.


Фото: ЎзА

Санкт-Петербург тергов қўмитаси Россияга Ўзбекистондан келган аёл ишини кўриб чиқди. 34 яшар аёлга нисбатан ўз боласини сотиш айби қўйилган.

Москвада шу йилнинг февралида 4 ёшли қизчани ўлдиргани учун қўлга олинган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулованинг қонуний вакили, юрист Александр Говердовскийнинг маълум қилишича, судланувчи ўзини Ўзбекистонга мажбурий даволашга юборишни сўраган.

Яманлик исёнчи хусийлар Ислом динининг муқаддас шаҳри Маккаи Мукаррама томон баллистик ракетани учиришди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>> батафсил.

29 октябрнинг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 29 октябрь куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди.


Фото: fb.com/usdos.uzbekistan

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2016 йил 30 октябрда Ҳиндистон Ташқи ишлар давлат вазири Тошкентга ташриф буюради.

Эрон ядро дастури билан боғлиқ муаммоларнинг ҳал этилиши билан расмий Теҳроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиши учун мавжуд тўсиқлар қолмаган.

29 октябрда Таиландда 13 октябрда вафот этган қирол Пумипон Адульядет (Рама IX) билан видолашиш маросими бошланди.
КХДР АҚШ ва унинг иттифоқчилари, жумладан Японияга ҳам привентив зарба беришга тайёр.


Фото: © EPA/NARONG SANGNAK

Хитойнинг LeEco конгломератига тегишли Американинг Faraday Future компанияси илк серияли моделининг тизерини намойиш этди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.