Ироқнинг Тикрит ва Самарра шаҳарларида 2 худкуш террорчи портлашлар содир этди. Бу ҳужумлар оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.

Мамлакатнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайннинг она шаҳри ҳисобланмиш Тикрит шаҳрида (Бағдоддан 160 км шимолда) худкуш террорчи тез тиббий ёрдам машинаси орқали ҳужум қилган. Полиция маълумотига кўра, бу портлаш 9 кишини ҳаётдан олиб кетган.

Самаррадаги ҳужум эса шиа зиёратчиларига қарши қаратилганди. Террорчи ўзини портлатиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.

Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар 3 ҳафта олдин янги босқичга чиққанди. Мамлакат армияси Мўсул шаҳрини ИШИДдан озод қилиш бўйича кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлади.

Аҳолисининг аксар қисми суннийлар бўлган бу шаҳар 2 йилдан буён ИШИД жангарилари назорати остида қолмоқда.