Якунланиб бораётган 8 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

UzInfocom марказига янги раҳбар тайинланди


Фото: UzInfocom

Ахборот технологиялари коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибидаги Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказига (UzInfocom) Ҳусан Исаев раҳбар этиб тайинланди.

>>> Батафсил.

Абдулазиз Комилов АҚШ элчисини қабул қилди


Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

2016 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

>>>  Батафсил.

Япониянинг Фукуока шаҳридаги йўл ўпирилиб тушди

Япониянинг Фукуока шаҳридаги «Хаката» темирйўл бекати яқинидан ўтган йўлнинг 14 метрлик қисми ўпирилди ва улкан ўра ҳосил бўлди.

>>>  Батафсил.

Америкада янги президент сайлови бошланди


Фото: © AP

8 ноябрь, сешанба куни Америка Қўшма Штатларида умуммиллий сайловлар бўлиб ўтади. Америкаликлар мамлакатнинг янги президенти, вице-президенти ҳамда АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг тўлиқ таркибини ва Сенатнинг учдан бирини, 12 штат губернатори ва қатор шаҳар мэрларини сайлаб олишлари керак.

>>>  Батафсил.

Дубайда минтақадаги энг йирик ёпиқ стадион барпо этилади


Фото: The National

Бирлашган Араб Амирликлари Дубай шаҳри марказида минтақадаги энг йирик кўп функцияли спорт майдони қурилади.

>>> Батафсил.

Трамп ўзининг сўнгги митингида барчани янчиб ташлашга ваъда берди


Фото: Reuters

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ўз сайловолди кампаниясининг сўнгги кунида бешта штатга ташриф буюрди ва ўз рақобатчиси, Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонга қақшатгич зарба бериб, уни янчиб ташлашини маълум қилди.  

>>> Батафсил.

Порошенко Саакашвилининг истеъфосига муносабатини билдирди


Фото: © РИА Новости

Украина президенти Петро Порошенконинг ҳисоблашича, Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Михаил Саакашвили истеъфога чиқиш орқали мамлакатни қўллаб-қувватлашини кўрсатди.

>>>  Батафсил.

Turkish Airlines халқаро рейсларни бекор қилмоқда


Фото: salamnews.org

Туркиянинг энг йирик авиакомпанияси Turkish Airlines мижозлар камайгани сабабли 17 та халқаро рейсни бекор қилишга қарор қилди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон ва Россия “Яшил йўлаги" ноябрда ишга тушади

Ўзбекистон ва Россия ноябрь ойи охирига қадар “Яшил йўлак” тизими ташкил қилиш борасидаги шартномаларни имзолаши керак.

>>> Батафсил.

Москвада ёғингарчилик бўйича бир асрлик рекорд янгиланди


Фото: TACC

Москва шаҳрида бир сутка мобайнидаги ёғингарчилик ҳажми бўйича 1910 йилда қайд этилган натижа янгиланди.

>>> Батафсил.

АҚШнинг энг машҳур 10 президенти ҳақида нималарни биласиз?


ФОТО STATE-USA.RU

Бугун, 8 ноябрь, АҚШда 45-Америка президенти сайловлари бўлиб ўтмоқда. Nur.kz нашри Америка раҳбарлари орасида энг ёрқин ва машҳур сиймоларни ёдга олди.

>>> Батафсил.

Дунё бўйлаб энг кўп кирилувчи 15 сайт номи маълум қилинди


Фото: LinkedIn

Alexa дунёдаги энг қадимий ва нуфузли таҳлил компанияларидан бири ҳисобланади. Компания экспертлари суткалик ўртача аудитория ҳамда саҳифаларнинг сўнгги уч ойдаги кўрилишидан келиб чиқиб, сайтларни баҳолайди.

>>>  Батафсил.

«Интер» Пиолини янги бош мураббий сифатида таништирди

«Интер» Стефано Пиоли жамоа бош мураббийлигига тайинлангани ҳақида расман маълум қилди.

>>>  Батафсил.

Жанубий кореяликларнинг етакчи ҳужумчиси Ўзбекистонни осонлик билан енгиш мумкинлигини айтди

Бугун Жанубий Корея терма жамоаси машғулотларга киришди. Машғулотлар якунига етгач, корейс ОАВ вакиллари жамоанинг етакчи футболчиси ҳисобланган Сон Хеунг Миннинг фикрларига қизиқди.

>>> Батафсил.

Интернетда мексикалик футболчи ўйин ҳакамини ўлдириши тасвирланган видео тарқалди

Интернетда Мексиканинг Тулансинго шаҳрида ҳаваскор жамоалар ўртасида кечган учрашув вақтида ўйин ҳаками Виктор Трехонинг футболчилар томонидан ўлдирилиши тасвирланган видео пайдо бўлди.

>>> Батафсил.